Сурхондарё вилояти ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Бугун, 31 январь куни полковник Темур Исмоилов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда дастлаб ташкилий масала кўрилган ва Полковник Исмоилов Темур Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. 

Маълумот учун, Исмоилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилоят ИИБга раҳбар этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ИИБ Темур Исмоилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг