Сурхондарё вилояти ҳокимлиги салкам 700 млн сўмга 2 та Skoda Kodiaq сотиб олди

Жамият

image
0:00
0:00
download
Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга 2 дона тилла ручка харид қилмоқда north_east

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга 2 дона тилла ручка харид қилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳар бирининг нархи 347 миллион сўм бўлган 2 та Skoda Kodiaq автомобилини сотиб олди. Ушбу маълумотлар давлат харидлари порталига жойлаштирилган.

QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, автомобиллар вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг янги ўринбосари ва маслаҳатчиси учун сотиб олинмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида  вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун сотиб олинадиган автомобилларнинг энг юқори нархи — БҲМнинг 1500 баравари (367,5 млн сўм)дан ошмаслиги белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ҳокимлиги янги Malibu-2 автомобилини сотиб олётгани, бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорига зид келадиган 369 миллион сўм нарх белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев 311 млн сўмлик Captiva харид қилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг