Сурхондарё ҳокимлиги пахта теримидаги “уддабуронлик” бўйича раддия берди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда фермерлар пахта планини бажариш учун тиркамага 10 нафар одам ортиб ўлчатгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур хабарлар юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, видеолавҳада намойиш этилган ҳолат шу куннинг ўзида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мавсум бошидан буён вилоятдаги мавжуд пахта қабул қилиш пунктларининг бирортасида тиркамаси (прицепи) рақами 4512 бўлган трактор қабул қилинганлиги, тракторлар тиркамасида ортилган пахта ичидан одам тушиб келиши ҳолатлари аниқланмади.

Шуларни инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги видеолавҳада акс этган ҳолат Сурхондарё вилоятида бўлганини қатъий рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пахта терими

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг