Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
10 Июль 2020
11509Бугун, 10 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.
Холмамат Жўраевич Саматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Усмон Янгибаевич Турапов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Усмон Турапов 1964 йилнинг 19 январида Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-гидротехник.
Меҳнат фаолияти давомида Қумқўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2018 йилдан Ангор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.