Сурхондарё ҳокимига 2 янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилояти ҳокимига 2 нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Анвар Хомитович Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

У тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Фарҳоджон Воҳобович Исмоилов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар у Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи доирасида давлат раҳбари иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ҳоким ўринбосарлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг