Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 22 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Амиров Алишер Хуррамович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланиши муносабати билан шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва Импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”нинг қурилиш бўйича лойиҳа олди хужжатларини экпертиза қилиш бошқармаси  бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Аҳмад Худайшукурович Сувонқулов вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Аҳмад Худайшукурович Сувонқулов 1968 йилнинг 7 ноябрида Жарқўрғон туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат техника университети, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

Узоқ йиллик фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири, вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори, Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё тайинлов Аҳмад Сувонқулов

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг