Суриянинг янги валютасида сурат ва рамзлар бўлмайди – МБ раиси
Олам
−
10 Октябрь 2025 3775 2 дақиқа
Сурияда миллий валюта модернизация қилиниб, тасвирлар ва рамзлар бўлмаган олтита янги турдаги банкнотлар серияси муомалага чиқарилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 8 октябрь куни Сурия Марказий банки раиси Абдулқодир Хусарие SANA’га берган интервьюсида маълум қилди.
Хусариега кўра, янги банкнотлар турли ўлчамларда – кичик, ўрта ва йирик шаклларда бўлади. Сурия миллий валютасини замонавийлаштириш доирасида тасвирлар ва рамзларсиз олтита янги банкнота серияси чиқарилади.
“Янги банкноталар уларни текширишни осонлаштирадиган тарзда ишлаб чиқилган ва халқаро стандартларга мос келади”, дейилади хабарда.
Босиб чиқариш ва тарқатиш жараёни якунлангач, банкноталар ҳақидаги барча тафсилотлар эълон қилинади. Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, янги банкноталар муомаладаги эскирган пулларнинг ўрнини эгаллайди, бироқ умумий пул массасини оширмайди.
“Бу – модернизация йўлидаги қадам. У пул массасини кенгайтиришга эмас, балки пул бозоридаги ликвидликни тартибга солиш ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган мақсадли пул-кредит сиёсатининг бир қисмидир. Биз бу сиёсатни амалда татбиқ этамиз”, дейди Абдулқодир Хусарие.
Қайд этиш жоиз, 2024 йилда Сурияда ҳокимият алмашинуви юз берганди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида мухолифатнинг қуролли отрядлари Сурия армияси позицияларига ҳужум бошлади, мамлакатнинг иккинчи муҳим шаҳри Ҳалабни эгаллади ва 8 декабрь куни Дамашққа кирди. Башар Асад президентлик ваколатларини топширди ва мамлакатни тарк этди. Янги Сурия маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шара жорий йилнинг 29 январида ўтиш даври президенти сифатида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг муваққат ҳукумати деноминацияланган миллий валютадаги банкнотларни муомалага чиқаришни режалаштираётгани ва уларни Россиянинг “Гознак” компанияси чоп этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025