Сурияни уч қисмга бўлиш режалаштирилганди – Эрдўған
Олам
−
18 Январь
6302Сурияни уч қисмга бўлиб ташлаш режаси ишлаб чиқилган эди, аммо ушбу режа барбод қилинди. Бу ҳақда бугун, 18 январь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Адолат ва тараққиёт партиясининг 8-одатий вилоят қурултойидаги нутқида сўз очди.
“Биз Суриянинг янги ҳукумати томонидан мамлакатнинг сиёсий ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қадрлаймиз. Сурияни уч қисмга бўлиб, осонгина “йўқ қилиш” режаси тўхтатилди”, деди Эрдўған.
Бироқ у бундай режани ким тайёрлаганини аниқлаштириб ўтмаган. Шунингдек, Эрдўған турк ҳукумати Сурия қочқинларининг ўз ватанига ихтиёрий равишда қайтишига ижобий муносабатда эканини таъкидлаган. Аммо Туркия қочқинларни ватанига қайтишга мажбурламасликка алоҳида эътибор қаратаётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан СNN нашрига берган интервьюсида Туркия Суриядаги курд кучлари президент Башар Асад ағдарилганидан сўнг ҳокимиятни “қонсиз” алмаштириш бўйича Анқара шартларини қабул қилмаса, уларга қарши ҳарбий операция бошлашини маълум қилган эди.
LiveБарчаси