Суриядаги турк ҳарбий базаси яқинида портлаш содир бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 6 апрель куни Суриянинг Ал-Ҳасака вилоятида жойлашган Туркия ҳарбий базаси яқинида портлаш содир бўлди, натижада ўндан зиёд турк аскари ҳалок бўлган ёки жароҳатланган. Бу ҳақда воқеа жойидаги маълумотли манбага асосланиб хабар берилган.  

"Ал-Ҳасакадаги Туркия ҳарбий базаси яқинида содир бўлган портлаш натижасида 12 нафар туркиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва жароҳат олди", дейилган манбада. 

Туркия расмийлари бу воқеа ҳақида ҳозирча изоҳ бермаяпти. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 23 март куни Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашган Америка базаси ракета ҳужумига учраганди. 

Оммавий ахборот воситалари АҚШ ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар бўлганини хабар қилган, аммо АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция бу йўқотишларни рад этган. Коалиция маьлумотларига кўра, битта ракета Америка кучларидан юзлаб метр нарига тушган, натижада ҳеч ким ўлмаган ва яраланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг