Суриядаги Россия ҳарбий базалари масаласи ЕИга тегишли эмас – Мария Захарова

Олам

image

Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари масаласи Москва ва Дамашқ ўртасидаги мулоқот доирасида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Суриядаги Россия ҳарбий базалари масаласи Европа Иттифоқига тегишли эмас, бу фақат Москва ва Дамашқ ўртасидаги мулоқот доирасида кўриб чиқилади”, деган Захарова.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Каллас ЕИ Ташқи ишлар вазирлари учрашуви якунлари бўйича ўтказган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Суриянинг янги ҳукумат билан мулоқоти шарти Россия базаларини олиб чиқиб кетиш бўлишини, шунингдек, Эрон ва Россия араб республикасининг келажагини қуришда ҳеч қандай роль ўйнамаслиги кераклигини такидлаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 ноябрь куни қуролли мухолиф гуруҳлар Сурия армиясининг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларидаги позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлаб, 8 декабрь куни Дамашққа кирганди. Муҳаммад ал-Башир жорий йилнинг 10 декабрь куни 2025 йил 1 мартгача давом этадиган ўтиш даврида Сурия ҳукумати раҳбари этиб тайинланди. Шундан сўнг Россия базаларининг келажаги масаласи сўроқ остида қолганди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қайтариб олаётгани хабар қилинганди. Аммо россияликлар мамлакатдаги иккита асосий базани тарк этмаётгани айтилганди..

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Сурия ЕИ Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг