Сурияда зилзила қурбонлари 3,6 мингдан ошгани айтилди

Олам

image

Сурияда эпимаркази Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 3 688 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 14 749 нафарга етди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Ҳама, Латакия ва Тартус шаҳарларида қидирув-қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда. 

Башар ал-Асад режими назоратидаги SANA агентлиги маълумотларига кўра, Дамашқ назоратидаги Ҳалаб, Латакия, Ҳама ва Тартус ҳудудларида 1414 киши ҳалок бўлган, 2349 киши жароҳатланган. 

Сурия шимолидаги мухолифат назоратидаги ҳудудларда ҳам кўп сонли уй вайрон бўлди. 

“Анадолу”нинг Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи, фуқаролик мудофааси кучлари ва маҳаллий манбаларга таяниб хабар беришича, Идлибда, Туркиянинг “Фират қалқони” ва "Зайтун новдаси" аксилтеррор операциялари зоналарида камида 2274 киши қурбон бўлган, 12 400 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Суриянинг Асад мухолифлари назорати остидаги ҳудудларида мухолифатдаги Сурия миллий армияси жангарилари қутқарув ишларига жалб қилинган. 

Айни вақтда Сурияда зилзила қурбонлари билан боғлиқ чалғитувчи маълумотлар мавжуд. Хусусан, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Сурияда зилзила қурбонлари аллақачон 8,5 мингга етган, жароҳатланганлар эса 10 мингга яқин. 

6 февраль Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 31 974 нафарга етди.  

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан,  Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила Суриядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг