Сурияда туркларнинг дронлари ўққа тутилди

Олам

image

Сурия ҳукуматининг зенит қурилмалари Ҳама шаҳри атрофидаги турк учувчисиз самолётларига қаттиқ ўқ узди. Бу ҳақида воқеа жойидаги ҳарбий манбага таяниб, “РИA Новости” хабар бермоқда.

“Бизнинг зенит қурилмаларимиз туркларнинг дронларига қарата ўт очди”, дейилади манба хабарида.

Суриянинг ушбу қурилмалари шаҳар ичида ҳам, атрофида ҳам ўрнатилгани маълум қилинган. “Ҳаво мудофааси тахминан 30 дақиқа давом этган”, дея қўшимча қилди агентлик.

Маълумот ўрнида, Идлибдаги вазият 27 феврал куни "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" террорчилари Сурия армияси позицияларига кенг кўламли ҳужум уюштирганлиги сабабли кескинлашди. Ҳукумат қўшинлари жавоб зарбаларини беришди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, жангарилар билан бир қаторда, у ерда бўлмаслиги керак бўлган турк ҳарбийлари ҳам бомбалар остида қолган.

Ҳодиса оқибатида 36 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлди, 30 дан зиёди яраланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг