Сурияда нотинчлик. Икки кунлик жангларда мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Олам

image

Сурияда янги ҳокимият хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар Асад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг кишидан ошди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Ушбу тўқнашувлар 6 март куни Тартус ва Латакия шаҳарларида бошланган.

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, 745 нафар қурбон оддий фуқаролар бўлиб, уларнинг аксарияти яқин масофадан отиб ташланган. Яна 125 киши ҳукумат хавфсизлик кучлари вакиллари, 148 нафари эса Башар Асад билан боғлиқ қуролли гуруҳ аскарлари бўлган.

Маҳаллий аҳоли кўча ва бино томларида жасадлар ётганини, уларни олиб кетишнинг имкони бўлмаганини билдирган. Қуролланган шахслар маҳаллий аҳолига ўз қурбонларини дафн этишга рухсат бермаган.

Расмийлар ушбу ҳодисани “Сурия можароси давомида содир бўлган энг йирик қирғинлардан бири” деб атаган.

Қайд этилишича, Суриядан қочаётган одамлар асосан Ливанга йўл олмоқда, баъзилар эса Россия авиабазаларидан бошпана топмоқда.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Асад тарафдорлари бир нечта уйларни ёқиб юборган, машиналарни ўғирлаб, хонадонларни талон-торож қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия хавфсизлик кучлари ва уларнинг иттифоқчилари 6 мартдан бери расмийлар ва собиқ президент Башар Асад ҳукуматига содиқ жангарилар ўртасидаги тўқнашувларда мамлакатдаги алавий озчиликка мансуб 311 нафар тинч аҳолини ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Башар Асад Тартус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг