Сурияда автобусга қилинган ҳужумда 9 киши ҳалок бўлди
Олам
−
04 Январь 2021
3423Кеча, 3 январь куни Суриянинг Хама вилоятидаги “Саломия-Атрая” магистраль йўли бўйлаб кетаётган учта автобусга теракт уюштирилган. Оқибатда камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда губернатор Тарек Креишати “Syria” телеканалига гапириб берди.
“Сурия армиясининг аскарлари ҳозир автомагистраль устидан назоратни тиклади ва транспорт воситаларининг хавфсиз ўтишини таъминладилар, ушбу қуролли рейд оқибатида қурбон бўлганлар сони ҳозиргача тўққиз кишини ташкил қилмоқда. Воқеа жойига еттита тез ёрдам машинаси бориб, ярадорларни Хама ва Саломия касалхоналарига олиб борди”, дейди губернатор.
Ҳарбий манбаларга асосланиб хабар берилишича, қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакилларидир. Унга кўра, “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи таркибига кирувчи ушбу ҳудудда фаолият юритаётган қуролли тўда жанговар ҳаракатларни бошлаган. Воқеа жойига этиб келган суриялик аскарлар жангариларни таъқиб қилмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, Атрая ҳудудида аскарлар ва террорчилар ўртасида отишма содир бўлган.
LiveБарчаси