Сурия Туркияга қаршилик кўрсатишга қарор қилди
Олам
−
14 Октябрь 2019
6615Сурия Ҳукумати қўшинларини мамлакат шимолига Туркияга қаршилик кўрсатиш учун юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Сурия давлат агентлиги SANA хабар берди.
Унда қайд этилишича, мамлакат армияси шимолда Туркия қўшинларига қаршилик кўрсатиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келган.
“Al Mayadeen” телеканали маълумотига кўра, ҳарбийлар Ҳалабдан шимолроқдаги Манбижга жойлаштирилади. Расмий Дамашқ курдларнинг “Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари” билан келишган. Келишувга кўра, Сурия қўшинлари Кобанига киради.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурия шимолида “Тинчлик булоғи” ҳарбий операциясини бошлади. Ҳарбий амалиёт курд ҳарбий тузилмаларига қаратилган. Бироқ мазкур амалиёт Сурияда янги қочқинлар оқимини юзага келтирди.