Сурия раҳбарининг Европага ташрифи. Франция уни нега хушламади?

Олам

image

Бугун, 7 май куни Суриянинг янги муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шара ўзининг биринчи Европа ташрифини Франциядан бошлади ва мамлакат Президенти Эммануэль Макрон билан икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказди. Бу ҳақда “France24” хабар берди.

Маълум қилинишича, Аҳмад аш-Шараа Франция пойтахти Париж шаҳрига борган. Макрон уни очиқ чеҳра билан кутиб олган ва икки ўртада музокаралар ҳам бўлиб ўтган. Аммо аш-Шаранинг ташрифи французларнинг кўпчилиги, хусусан, мухолифат вакилларига ёқмаган.

“Миллий бирлик” партияси парламент гуруҳи раҳбари Марин Ле Пен ўзининг Х ижтимоий тармоғида бу “провокацион ва масъулиятсиз” ташриф бўлгани, “жиҳодчи”лар билан учрашув жуда хатарли эканини ёзган.

“Шок ва даҳшат“, дея ёзиб қолдирган Ле Пен.

Ташрифнинг бошқа маълумотлари ҳали тақдим этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Франция етакчиси Аҳмад аш-Шара билан телефон орқали мулоқот қилганида Сурия раҳбарини Францияга таклиф қилган эди. Суҳбатда Макрон аш-Шарани президентлик лавозимига киришгани билан табриклаб, Сурияни ўтиш даврида тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Сурия Аҳмад аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг