Сурия халқи тубсизлик ёқасида – БМТ комиссияси дунёни Украинадан ортиб, бошқа мамлакатларга ҳам қарашга чақирди
Олам
−
10 Март 2022
738811 йилдан бери давом этаётган можаро юз минглаб одамларнинг ўлимига олиб келган ва мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган Сурияни халқаро ҳамжамият унута олмайди. Бу ҳақда Суриядаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил халқаро комиссия раҳбари Сержиу Паулу Пиньейру Женевада тақдим этган янги ҳисоботида гапирган.
"Юз минглаб одамлар ҳалок бўлди, урушгача бўлган аҳолининг ярмидан кўпи – 22 миллион кишидан иборат – бошқа жойга кўчирилди. 100 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган. Сурия шаҳарлари ва фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинган. Бугунги кунда Сурияда аҳолининг 90 фоизи қашшоқлик чегарасида яшайди. Суриядаги 14,6 миллион киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож”, дейди Пиньейру.
Кўпчилик сурияликлар, айниқса, мамлакат шимоли-ғарбида ҳамон вайронага айланган чодирларга ўралашиб, очлик ва совуқдан азият чекмоқда. Бироқ, Мустақил Халқаро Комиссия раҳбарининг сўзларига кўра, "айрим кучлар" ёрдам беришдан кўра, уларни ушлаб қолиш учун кўпроқ куч ва қудрат сарфлаётганга ўхшайди.
Кеча, 9 март куни БМТ Мустақил комиссияси экспертлари Суриядаги зўравонлик ва азоб-уқубатларни эслаб, халқаро ҳамжамиятни ҳалокатли можарога сиёсий ечим топиш бўйича саъй-ҳаракатларни янгилашга чақирди.
Мутахассислар ўз ҳисоботида, Суриянинг баъзи ҳудудларида энди фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилмаётгани, бироқ маҳаллий аҳоли ҳамон урушаётган томонлар ўртасида “қисилиб”, қуролли кучлар томонидан эксплуатация қилинаётганини таъкидлади.
“Хато қилманг, мамлакат бўйлаб тинч аҳолига қарши зўравонлик ҳаракатлари давом этмоқда, шимоли-ғарбий, шимолий ва шимоли-шарқдаги портлашлардан тортиб, мақсадли ўлдиришлар, ноқонуний ҳибсга олишлар ва қийноқларгача... Сурия халқи тубсизлик ёқасида”, дея таъкидлади Пиньейру.
Таъкидланишича, ҳисобот 2021 йилнинг июлидан декабригача бўлган даврни ўз ичига олади.
Ҳисоботда Башар ал-Асад тарафдорлари ва Россия ҳарбийларининг Сурия шимоли-ғарбида уюштирган 14 та ҳужуми ҳақида сўз боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь