Сурайё Раҳмонова номзоди Болалар омбудсмани лавозимига тасдиқланди

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Сурайё Раҳмонова номзодини Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига тасдиқлади. Бу масала бугун, 10 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи йиғилишда кўриб чиқилди.
 
Сурайё Раҳмонова депутатларнинг кўпчилик овози билан ушбу лавозимга тасдиқланган. Эндиликда унинг номзоди Сенатда ҳам маъқулланиши керак.

Маълумот учун, Сурайё Раҳмонова 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2000 йилда Тошкент давлат юридик университетида бакалавр, 2002 йилда эса магистр даражасини олган. 2015 йилда доцент илмий унвони, 2018 йилда юридик фанлар доктори илмий даражасига эга бўлган.

Сурайё Раҳмонова тайинловга қадар 2018 йилда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи, 2019 йилда АОКА бўлим бошлиғи ва 2022 йилдан Сенатнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда бола ҳуқуқлари бўйича олдинги омбудсман Алия Юнусова Туйғуновна ўз фаолиятини тўхтатганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг