Суперлигада энг кўп қизил карточка кўрсатган ҳакам маълум бўлди
Спорт
−
24 Март 2023
3493Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мамлакат чемпионатида фаолият юритувчи ҳакамлар ва мусобақа ўйинларида ишлатиладиган тизим – Video assistant referee (VAR)га оид статистик маълумотларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган 3 турида 21 ўйин ўтказилиб, баҳслардан 19 тасида VAR тизимидан фойдаланилган.
Бундан ташқари, 21 учрашувни 10 нафар ҳакам бошқарган. Энг кўп сариқ карточка Илгиз Танташев (21 та), энг кўп қизил эса Раҳимбек Каримов томонидан (3 та) кўрсатилган. Энг кўп пенальти Абдурашид Худойберганов томонидан белгиланган — 3 та. Ҳозирга қадар, фақат Шавкат Насибуллаев чўнтагидан бирон маротаба карточка чиқаргани йўқ.
Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур ўйинлари 31 март куни старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь