Суперкомпьютер Евро-2024'нинг янги фаворитини эълон қилди
Спорт
−
08 Июль
4623Европа чемпионатида чорак финал ўйинлари якунланди. Франция, Англия, Испания ва Нидерландия терма жамоалари мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Испания терма жамоаси Евро-2024'да чемпион бўлиш учун асосий фаворит ҳисобланади. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
Евро-2024 1/4 финали якунланганидан сўнг, портал қолган жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини таҳлил қилди.
Испания жамоаси 32,17 фоиз эҳтимол билан ғалаба қозониш учун энг катта имкониятга эга. Кейинги ўринларда 27,31 фоиз билан французлар, 26,59 фоиз билан инглизлар банд этган. Нидерландия эса чемпион бўлиш учун энг паст кўрсаткични қайд этган – 13,93 фоиз.
Франция ҳал қилувчи ўйин йўлланмаси учун Испанияга, Англия эса Нидерландияга қарши баҳс олиб боради. Евро-2024'нинг ярим финал баҳслари 10-11 июль кунлари, финал баҳси эса 14 июль куни ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь