Суперкомпьютер ЖЧ финалида фаворитини аниқлади

Спорт

image

Нуфузли “Opta” аналитика компанияси суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали олдидан Испания терма жамоасини Аргентинага қарши баҳсда фаворит деб баҳоламоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди. 

“Opta” маълумотларига кўра, Испаниянинг ғалаба қозониш эҳтимоли 56,31 фоизни ташкил этади. Аргентинанинг бош совринни қўлга киритиш имконияти эса 43,69 фоиз деб баҳоланган. Финал учрашуви бугун, 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да бўлиб ўтади.

Аргентина ярим финалда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионати финалига йўл олган эди. Испания эса ярим финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи баҳсга йўл олганди. 

Шунингдек, “Opta” суперкомпьютери Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ҳам Испанияни жаҳон чемпионлиги учун асосий фаворит сифатида кўрсатган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг