Суперкомпьютер ЖЧ финалида кимлар ўйнашини тахмин қилди

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида яна Аргентина ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келиши энг эҳтимолий сценарий сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Football Meets Data” суперкомпьютери ҳисоб-китоблари прогноз қилди.

Агар бу тахмин амалга ошса, Қатар-2022 финалидаги драматик баҳсдан сўнг Килиан Мбаппе бошчилигидаги французлар реванш олиш имкониятига эга бўлади.

Суперкомпьютер ҳисоб-китобларига кўра, финалнинг энг эҳтимолий тўрт жуфтлиги қуйидагича:

  • Аргентина – Франция – 13,7%
  • Франция – Англия – 13,4%
  • Испания – Англия – 12,4%
  • Аргентина – Испания – 12,4%

Шунингдек, турнирда чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли бўйича ҳам Франция терма жамоаси асосий фаворит сифатида кўрсатилган.

Дидье Дешам шогирдларининг бош совринни ютиш эҳтимоли 23,5% деб баҳоланган.

Ундан кейинги ўринларни Испания (20,9%), Аргентина (16,8%) ва Англия (16,7%) эгаллаб турибди. Қолган терма жамоаларнинг чемпионлик имконияти эса 10 фоиздан паст деб баҳоланган.

Маълумот учун, “Football Meets Data” футбол статистикаси ва эҳтимолларини моделлаштириш билан шуғулланувчи аналитик платформа бўлиб, прогнозлар терма жамоалар рейтинги, жамоаларнинг сўнгги натижалари, турнир сеткаси ва минглаб симуляциялар асосида шакллантирилади. Ушбу ҳисоб-китоблар статистик эҳтимолни акс эттиради ва мусобақа натижасини кафолатламайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг