Супер-контракт миқдори эълон қилинди
Жамият
−
05 Сентябрь 2023 45742 1 дақиқа
2023-2024 ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун 56,7 дан кам балл тўплаган, қабул чегарасига 4,05 дан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдори тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, қўшимча қабул квотасида ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори асосан оддий контракт миқдорининг 8 баробари этиб вайд этилган. Бундан ташқари, баъзи йўналишларда ушбу миқдор 10, 12, 15, 17 баробарни ташкил этади. Фақатгина ҳуқуқ соҳасидаги 2 та йўналиш учун 25 баробар супер-контракт миқдори белгиланган.
Маълумот учун, қабул чизиғига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун контрактнинг 1,5 баробари, 1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун 2 баробари, 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун 2,5 баробари ва 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун 3 баробари миқдорида тўлов белгиланган. Юқорида келтирилган сумма фақатгина 4 дан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ётоқхонадан жой олишда имтиёзга эга талабалар тоифаси эълон қилинди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль