Сўнгги ўн йилликдаги энг катта ислоҳот: Хитой киберурушда ғолиб бўлмоқчи
Олам
−
20 Апрель
4980Хитой ўз армиясида 2015 йилдан бери энг йирик ҳарбий ислоҳотни амалга оширади. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри ХХР Раиси Си Цзиньпин баёнотига таяниб, ёзди.
Қайд этилишича, Хитой армиясидаги стратегик қўллаб-қувватловчи кучлар тарқатиб юборилади ва янги бўлинма – ахборот таъминоти кучлари ташкил этилади. Уларнинг вазифаси киберуруш олиб бориш бўлади.
Маълум қилинишича, стратегик қўллаб-қувватлаш кучлари тўққиз йил олдин, 2015 йилда киберуруш ва сиёсий қарама-қаршиликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун пайдо бўлган эди. Илгари ушбу тузилмага бўйсунган аэрокосмик ва киберқисмлар мустақил бўлиб, ахборотни таъминлаш кучлари билан параллел равишда ишлаган.
Ислоҳотлар АҚШ билан глобал таъсир учун рақобат, шунингдек, Ғарб давлатларининг хакерлик фаолиятидаги айбловлари фонида содир бўлмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ўзгаришлар қуролли кучларнинг ахборот маконида муваффақиятли ҳаракат қилишини таъминлашга қаратилади.
Нашрнинг ёзишича, ўтган йили Хитой ҳукумати қуролли кучларида қатор коррупция ҳолатлари аниқланганидан кейин тизимда тозалаш бошланган. Улар орасида мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири ҳам бор – у октябрь ойида ҳеч қандай изоҳсиз ўз лавозимидан четлаштирилганди.
LiveБарчаси