Уч ойда қариндошлар ўртасида нечта оила қурилгани маълум бўлди
Жамият
−
04 Октябрь 2021
6886Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ФҲДЁ томонидан никоҳланган бир-бирига қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвдан 285 нафари холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.
Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятларида кузатилган.
Маълумот ўрнида, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.
LiveБарчаси