Сўнгги 12 соат ичида коронавирус билан боғлиқ қандай янгиликлар юз берди?

Олам

image

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 24 апрель кунги дайжестида.

Ўзбекистонда 2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.  Инфекция чалинганларнинг 561 нафари шифо топган.

Хитойда сўнгги бир кун ичида олтита янги ҳолат қайд этилди. Давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу ҳолатларнинг иккитаси хориждан келиш, қолган тўрттаси маҳаллий миқёсда аниқланган. Таъкидланишича, охирги 24 соат ичида Хитойда янги турдаги коронавирус инфекциясининг оқибатлари туфайли ўлимлар қайд этилмаган.

АҚШ ҳарбий-денгиз флотига қарашли Theodore Roosevelt кемасининг экипаж аъзолари орасида COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 840 кишига этди. Маълум бўлишича, 23 апрелга келиб, кема экипаж аъзоларининг 100 фоизи коронавирусга тестдан ўтган. Унинг жавоби 840 денгизчида ижобий ва 4098 нафарида эса салбий чиққан.

Россия пойтахти Москвада кунига 37 киши коронавирусдан вафот этди. Улар орасида 37 ёшдан 86 ёшгача бўлган беморлар бўлган, уларнинг баъзилари ўзаро мулоқотда бўлган. Бугунги келиб пойтахтда жами 325 киши ушбу касалликнинг қурбонига айланди.

Исроилда инфекцияга чалинганлар сони 211 га кўпайиб, жами 14 803 нафарни ташкил этмоқда, деб ёзади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шунингдек, 192 вафот этган ва 5 611 соғайган беморлар бор. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 139 киши оғир аҳволда, улардан 109 нафарига ўпкага сунъиё ҳаво бериш аппарати ўрнатилган.

Швейцариялик олимлар ушбу мамлакат аҳолиси орасида коронавирусга қарши иммунитетни аниқлаш бўйича тадқиқотни бошлаб юборди.  SSPH+  Швейцария соғлиқни сақлаш мактабининг мутахассислари аллақачон аҳолидан қон намуналарини тўплашни бошлаган. Улар янги инфекция мамлакатнинг айрим ҳудудлари ва фуқароларнинг айрим гуруҳларига қандай таъсир қилганини билишни исташмоқда.

Чехия ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини 25 майгача узайтиришни маъқуллади. Маълумотларга кўра, ҳукумат аллақачон ушбу режимни мамлакат парламентига узайтириш тўғрисида илтимоснома юборган. Чехия маъмурлари 12 март куни коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди ва кейин уни 30 апрелгача узайтирди. Бугунгача, Чехияда коронавирус юқтириш ҳолати 7 138 нафарга етди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг