Сунак бой мамлакатларни ғалла захираларини бўшатишга чақирди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак бой қишлоқ хўжалиги мамлакатларини дунёда ошиб бораётган очлик муаммосига қарши курашиш учун ғалла захираларини бўшатишга чақирди. 

“Мен Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби [Антониу Гутерриш]нинг Қора денгизда дон ташишни таъминлаш бўйича [саъй-ҳаракатларини] қўллаб-қувватлайман ва кўпроқ озиқ-овқат ишлаб чиқарадиган ёки захираларни бўшата оладиган барча мамлакатларни етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам беришга чақираман”, деб ёзди Британия ҳукумати раҳбари 13 нояборь куни кечқурун “The Daily Telegraph” газетаси сайтида 15 ноябрь куни Индонезияда бошланадиган G20 саммити арафасида чоп этилган мақоласида.

Украинадаги вазиятни шарҳлар экан, Сунак Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари “иқтисодий келажагининг гаровга айланишига йўл қўймаслиги”, жумладан, “Россия каби давлатлар”дан углеводородларга қарамликдан воз кечишини таъкидлади.  

Шу билан бирга, у Россия Президенти Владимир Путин G20 саммитига бормаслиги, ҳамкасблари билан учрашмаслиги ва Украинадаги ҳаракатини тушунтиришга ҳам уринмаслигидан афсусда. Сунакнинг қўшимча қилишича, Украинадаги воқеалар натижасида “Катта йигирматалик аъзоларининг учдан икки қисмида йил давомида инфляция даражаси 7 фоиздан юқорилаган. 

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Учрашувда иштирок этиш учун Россия делегацияси раҳбари, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аллақачон ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Риши Сунак

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг