Риши Сунак истеъфога чиқди
Олам
−
05 Июль
8957Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак торилар парламент сайловларида мағлуб бўлганидан сўнг, Консерватив партия раҳбари лавозимидан кетишини айтди. Бу ҳақда бугун, 5 июль куни Даунинг-стрит 10-уйда жойлашган Бош вазир қароргоҳи олдида маълум қилди.
“Бу натижа туфайли мен ҳозир эмас, балки менинг ворисимни сайлаш бўйича расмий тартиб-қоидалар тугагач, партия етакчилигидан истеъвога чиқаман. 14 йиллик ҳокимиятдан сўнг Консерватив партия ўзини қайта қуриши ва олий ҳазратлари ҳукуматига мухолифат ролини самарали ва профессионал тарзда бажариши муҳим”, дейди Сунак.
Британия қироли Чарльз III Бош вазир Риши Сунак билан Букингем саройида учрашувда унинг истеъфосини қабул қилди.
“Депутат Риши Сунак бугун эрталаб қирол билан тингловни ўтказди ва ўзининг Бош вазир ва Ғазначиликнинг биринчи Лорди лавозимидан истеъфога чиқишини билдирди. Олий ҳазратлари буни хушмуомалалик билан қабул қилди”, дейилади Букингем саройи баёнотида.
44 ёшли Сунак мамлакатда Кир Стармер бошчилигидаги мухолифатдаги Лейбористлар партияси ғалаба қозонган парламент сайловлари ортидан истеъфога чиқди. Яқин дақиқаларда у ҳукуматни шакллантириш мандатини олиш учун Букингем саройида Чарльз III томонидан ҳам қабул қилинади.
Сунак Британия ҳукуматини 2022 йил 25 октябрдан бери бошқариб келмоқда ва мамлакат тарихидаги асли осиёлик ва ҳинду динига мансуб биринчи Бош вазирга айланди. Ҳукмрон Консерватив партиянинг умумий мағлубиятига қарамай, у Англия шимолидаги ўз округи бўйича Жамоатлар палатасига сайловларда шахсан ғалаба қозонди, натижада у депутат бўлиб қолишда давом этади.
LiveБарчаси