Сульшер собиқ жамоасига фойда келтирди
Спорт
−
29 Март 2019 3874 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” клуби мутахассис Оле-Гуннар Сульшер билан шартнома тузганлиги учун мураббийнинг собиқ жамоаси “Мольде”га 500 минг фунт тўлаб беради.
Бу пуллар Норвегия клуби Сульшернинг МЮда қолишига қаршилик қилмаслиги учун ўтказиб берилади. “Мольде” ўтган йилнинг декабрь ойида мутахассисни жорий мавсум охиригача “Қизил иблислар”га қўйиб юборгани учун 500 минг фунт олган.
Кеча, 28 март куни Оле-Гуннар Сульшер “Манчестер Юнайтед” билан 3 йилга мўлжалланган тўлақонли шартнома имзолаганди.
МЮ Сульшер қўл остида 19та учрашувда иштирок этиб, 14тасида ғалабага эришди, 3 марта дуранг қайд этди ва 2та баҳсда мағлубиятга учради.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025