Сульшер МЮга қайтиши мумкин
Спорт
−
06 Январь 1305 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шартноманинг муддатига қарамасдан, клубни вақтинчалик бош мураббий сифатида яна бошқаришга тайёр эканини билдирмоқда. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳозирча якуний қарор қабул қилишга шошилмаяпти ва ушбу лавозим учун номзодларни баҳолашда давом этмоқда. Шу ҳафта жамоани вақтинчалик Даррен Флетчер бошқаради.
Маълумот учун, Оле-Гуннар Сульшер аввал ҳам – 2018-2021 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимида фаолият юритган. Норвегиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Туркиянинг “Бешиктош” клуби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январь куни “Манчестер Юнайтед” клуби Рубен Аморимни бош мураббийлик лавозимидан озод қилганини эълон қилган эди. Португалиялик мутахассис ушбу жамоани 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача бошқариб келган.