Сулҳнинг 2-босқичи бошланиши кутилаётганда Исроил Ғазода 8 кишини ўлдирди

Олам

image

Исроил кучларининг Ғазо секторига ҳужуми оқибатида бир кун ичида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Маълум қилинишича, икки ўртада сулҳ битимининг иккинчи босқичи имзоланиши кутилаётган бир пайтда, Исроилнинг Ғазо секторига қаратилган ҳужумлари оқибатида 8 киши ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг олти нафари Нецарим коридорида дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Яна бир аёл Аш-Шаук шаҳрида дроннинг қулашидан вафот этган. Бошқа бир киши Ғазо марказида ярадор ҳолда топилган. Исроилнинг ушбу ҳаракатлари янги келишувга путур етказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Фаластин ҲАМАС ҳаракати ўртасида сулҳ 19 январь куни кучга кирган эди. Ушбу сулҳ уч босқичдан иборат бўлиши режалаштирилган бўлиб, унда томонлар асирларни ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиши керак. Биринчи босқич 1 март куни тугаган

Кейинчалик, 2 мартда АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонларга янгиланган келишув лойиҳасини тақдим этди. Исроил дарҳол АҚШ ташаббусини қабул қилди. ҲАМАС эса бу ташаббусни қатъиян рад этди ва аввалги келишувларга риоя қилишни давом эттиришини билдирди. Аммо шундан сўнг, Исроил  ҲАМАС ушбу шартларга розилик билдирмаса, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши билан таҳдид қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо сектори 2-босқич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг