Сулҳни гаровдагилар эвазига узайтиришга тайёрмиз – Исроил 

Олам

image

Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш муддатини ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровда ушлаб турилган исроилликларни озод қилиш эвазига узайтиришга тайёр. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Брюсселда Руминия, Болгария, Финляндия, Словакия ва Венгрия Ташқи ишлар вазирлари билан учрашув чоғида маълум қилди.

“Биз сулҳни вақтинча узайтиришни истисно этмаймиз, бироқ фақат гаровдагилар озод қилингандагина бу амалга ошади,” дейди Саар.

У Исроил ўз фуқароларини гаровдан озод қилиш ва Ғазо урушида белгиланган мақсадларга эришиш бўйича мажбурият олганини қўшимча қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Саар Брюсселда Исроил ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни бошқариш бўйича Олий даражадаги форум доирасида Европа Иттифоқи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари билан шахсий учрашувлар ўтказган.

Учрашувларда Саар “Эрон таҳдиди” масаласини кўтарган ва “минтақадаги тинчликка таҳдид солаётган” Эронга қарши мавжуд санкцияларни кучайтириш ҳамда янгиларини жорий қилиш вақти келганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Ғазо секторидаги жангларни “ҳар қандай вақтда” қайта бошлашга тайёрлигини айтган ва жанговар мақсадларига “музокаралар ёки бошқа воситалар орқали” эришишга ваъда берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг