Исроил Ғазодаги жангларни исталган вақтда қайта бошлашга тайёр – Нетаньяху
World
−
24 February 2025 3836 1 minute
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Ғазо секторидаги жангларни “ҳар қандай вақтда” қайта бошлашга тайёрлигини айтди ва жанговар мақсадларига “музокаралар ёки бошқа воситалар орқали” эришишга ваъда берди. Бу ҳақда у кеча, 23 февраль куни жанговар зобитларни тақдирлаш маросимида сўз очди.
“Биз ҳар қандай вақтда жадал ҳарбий амалиётларни тиклашга тайёрмиз, оператив режаларимиз тайёр. Ғазода биз ХАМАСнинг уюшган кучларининг кўп қисмини йўқ қилдик, лекин ҳеч қандай шубҳа йўқ – биз музокаралар ёки бошқа воситалар орқали уруш мақсадларига тўлиқ эришамиз”, деди Нетаньяху.
Ғазода 19 январда бошланган сулҳ Фаластин ҳудудидаги 15 ойдан ортиқ давом этаётган вайронагарчиликли жангларни асосан тўхтатди. Сулҳнинг биринчи босқичи март ойи бошида тугайди, бироқ урушни бутунлай тугатишга олиб келадиган режалаштирилган кейинги босқич бўйича музокаралар ҳали амалга оширилмаган.
Исроил 22 февраль куни Ғазода ҲАМАС томонидан озод қилинган олти исроиллик гаровга олинганлар эвазига 600 дан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилиши кутилган эди. Бироқ Нетаньяху маҳбусларни озод қилиш кечиктирилишини маълум қилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August