Сўх-Риштон йўли очилишига йўл қўймаймиз – Қирғизистон депутати

Жамият

image

Сўх-Риштон йўли очилишига Қирғизистон томонидан йўл қўйилмайди. Бу ҳақда қирғизистонлик депутат Таабалди Тиллаев интервьюда маълум қилди.

Таабалди Мирза, қирғиз-ўзбек, қирғиз-тожик чегарасини делимитация жараёни шу кунга қадар якунланмаган, воқеалар тўхтамаяпти. Сизнингча, бизнинг раҳбарларимиз бу масалани ҳал қилишида нима етишмаяпти?

"Биринчидан, ҳукуматимиз қатъиятсиз, ваколатли органлар ўз ишларини аниқ бажаришмаяпти. 30 йилдан бери давом этиб келаётган муаммонинг моҳияти барчамизга маълум", дейди депутат.

Сўхликлар билан учрашувда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўлак масаласини кўтарган. Бунга сизнинг шарҳингиз?

"Мен ҳам бу сўзларни эшитдим. Бу фикр Сўхда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг таклифи сифатида билдирилди. Жаноб Арипов ваъда берди. Бу шунчаки сўхликларнинг орзуси. Бунга йўл қўймаймиз. Чунки Қирғизистон ҳудудининг ер ости ва ер усти қисмлари бизнинг мулкимиздир. шунингдек, фақат биз постни қаерда очишни ҳал қиламиз. Қандай бўлмасин, қўшни давлатлар дўстона яшашлари керак. Сўх Қирғизистон ҳудудида анклав эканлигини ҳеч ким ёддан чиқармасин", дейди Тиллаев.

Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси “Чашма” участкасида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиққан эди. Можаро “Чашма” булоғини ариқларини биргаликда тозалаш пайтида келиб чиққан.

Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди.

Вазирликлар ва вилоят бошқармалар раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.

 Аввалроқ, Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўлининг очилиши ҳақида гапириб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўх Ўзбек-қирғиз можароси Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

1766

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг