Суд 11 ёшли қизнинг никоҳини бекор қилди (видео)
Олам
−
04 Сентябрь 2019
10921Эроннинг Кўҳлигуеҳ ва Буюр Аҳмад провинцияси суди ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган катта эркак ва кичик ёшли қиз ўртасидаги никоҳни бекор қилди. Бу ҳақда “Rokna” хабар берди.
Маълумотларга кўра, қизнинг ота-онасини судга чақиришган. Улар тақдим этган туғилганлик гувоҳномасига кўра, қиз 11 ёшда бўлган. Куёв эса 22 ёш. Оиланинг сўзларига қараганда, янги келин-куёв бир-бири билан танишиб олиши учун вақт берилиши, улар дарҳол эр-хотин сифатида биргаликда яшаши керак бўлмаган.
Суд қизнинг ёши сабаб никоҳни номақбул деб топиб, уни бекор қилди. Қизнинг ота-онаси фарзанди 13 ёшга тўлиши учун 2 йил кутиб туришга қарор қилди. Шундан сўнг, жуфтлик суд қарори билан оила қуриши мумкин.
LiveБарчаси