Суарес ва Месси яна бир жамоада тўп суриши мумкин
Спорт
−
02 Ноябрь 2023
3405Бразилиянинг “Гремио“ клуби ва Уругвай терма жамоаси аъзоси Луис Суарес аргентиналик футболчи Лионель Месси ўйнаётган Американинг “Интер Майами” клубига ўтишга яқин турибди. Томонлар 1+1 схемаси бўйича шартнома имзолашни режалаштирган. Бу ҳақда “El Pais” нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида электрон почта орқали музокаралар олиб борилган. Томонлар келишувни бир мавсумга узайтириш имконияти билан шартнома тузиш бўйича музокара олиб боряпти.
Аввалроқ, Луис Суарес футболдаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини билдирган эди. Бунга чап тиззасидан олган жиддий жароҳатини сабаб қилиб келтирганди.
Маълумот учун, Месси ва Суарес 6 йил давомида “Барселона” сафида ўйнаб, 13 та совринга эга чиққан. Суареснинг Бразилия клуби билан шартномаси 2023 йил охиригача амал қилади. “Transfermarkt”га кўра, 36 ёшли футболчининг қиймати 4 миллион еврони ташкил этади.