Статистика агентлигига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 24 февраль куни Беҳзод Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Беҳзод Ҳамроев 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Япониянинг сиёсий фанлар Миллий институтида ўқиган. 12 йилдан бери банк тизимида ишлаб келган Ҳамроев 2020 йилдан бери Марказий банки раисининг ўринбосари сифатида фаолит юритаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Статистика агентлиги Беҳзод Ҳамроев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг