Starlink'ни ўчирсам, Украина фронти қулайди – Маск

Олам

image

Америкалик миллиардер Илон Маск Украинанинг Starlink сунъий йўлдош интернет тизимига киришини тўхтатиб қўйиш имкониятини ва бу қадам ўзини Россия ҳарбий агрессиясидан ҳимоя қилаётган мамлакат учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтди. Бу ҳақда у бугун, 9 март куни ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Менинг Starlink тизимим Украина армиясининг таянчидир. Агар мен уни ўчириб қўйсам, уларнинг бутун фронт чизиғи қулайди”, дейди у.

Маскнинг сўзларига кўра, кўп йиллар давом этган, боши берк кўчага кириб қолган ва “Украина муқаррар равишда ютқазадиган қирғин” унинг “жонига теккан”.

Украина Америка қуролларисиз омон қоладими? north_east

Украина Америка қуролларисиз омон қоладими?

“Ростдан ҳам қайғурадиган, ўйлайдиган, тушунадиган одам бу гўшт майдалагичнинг тўхтаб қолишини хоҳлайди”, дея қўшимча қилди у.

Қайд этиш жоиз, февраль ойи охирида, агар табиий ресурслар бўйича келишув бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Маскнинг SpaceX компанияси томонидан тақдим этилган Starlink интернети Украинада ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. “Reuters” хабарига кўра, АҚШ Президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг, агар нодир металлар бўйича келишув имзоланмаса, Киевдаги музокараларда Starlink компанияси “тез орада ёпилиши” билан таҳдид қилган. Кейинчалик Маск буни рад этди.

Айни пайтда  Европада Украинадаги Starlink’ни муқобил оператор билан алмаштириш ҳақида мунозаралар давом этмоқда. “Reuters” хабарига кўра, Франко-Британия Eutelsat гуруҳи Украинадаги Starlink ўрнини эгаллаши мумкин бўлган OneWeb сунъий йўлдошлари ҳақида Европа Иттифоқи билан музокаралар олиб бормоқда.

“Биз Украинанинг саъй-ҳаракатларини кучайтиришга қандай ҳисса қўшишимиз мумкинлиги ҳақида Европа Иттифоқи билан фикр алмашмоқдамиз”, дейди Eutelsat вакили.

У компаниянинг минтақадаги баъзи иловалар учун мос бўлган геостационар сунъий йўлдош қувватига эга эканини ҳам қўшимча қилди.

Таъкидлаш жоиз, Европа Иттифоқи аввалроқ Украина билан Govsatcom’дан Starlink’га мумкин бўлган муқобил сифатида фойдаланиш имкониятини муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Европа Иттифоқи Украина Илон Маск Starlink

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг