ССВ коронавирус юқтирганлар бўйича сўнгги маълумотларни очиқлади
Жамият
−
08 Ноябрь 2020 16750 1 дақиқа
Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистонда 218 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 585 нафарга етди.
ССВ маълумотига кўра, кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларида 209 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 730 нафар бемордан 65 971 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2174 нафар бемордан 248 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь