ССВ хавотирда. Вазирлик аҳолига мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистонда карантин юмшатилганидан сўнг коронавирус билан касалланиш ҳолати кундан-кунга сезиларли даражада ортиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус юқиш сони кўпайгани сабабли, фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Жорйий йилнинг сентябрь ойининг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, 9 сентябрда бу кўрсаткич қарийб 170 нафарга ошган. Карантин тартибларининг юмшатилиши, мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтирган. 

Aйни кунларда кўча, бозор ва бошқа жамоат жойларида аксарият фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилмасдан, бепарволик билан, ўзаро масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларини қўполлик билан бузиш ҳолатлари кўпайган. 

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистонда 2580 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Уларниг 235 нафари ўртача оғир, 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда ётгани жойларда ниқобсиз, масофа сақламасдан юрган фуқаролар учун огоҳлантириш бўлиши зарур. Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. 

Маълумотларга кўра, дунё тажрибаси бўйича ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. 33 миллионга яқин аҳолиси бўлган Малайзияда август ойида касалланиш ҳолати 355 нафарни ташкил этган бўлса, сентябрнинг дастлабки ҳафтаси давомида кўрсатгич 37 нафарни ташкил этган.

Бунда аҳолининг онгли равишда ҳукумат ва шифокорларнинг тавсияларини сўзсиз бажариши муҳим аҳамият касб этган. Уларда карантин тугаганига қарамай жамоат жойларида ҳалиям масофа сақлаш, ниқоб тақиш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик, катта тадбирлар ўтказмаслик одатга айланган. 

“Президентимиз таъкидлаганларидек, бундан кейин пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Aйни пайтда ўз саломатлингизни асрашингиз, аввало, ўзингиз, сўнгра тиббиёт ходимлари ва мамлакатимиз учун қилган энг катта хизматингиздир. Оилангиз ва фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг, яқинларингизнинг дард чекишига сабабчи бўлиб қолманг”, дейилади вазирликнинг хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 сентябр соат 10:00 ҳолатига кўра, ушбу вирусни юқтирганлар сони 45 160 нафарга етган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

727

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг