ССВ қуёшдан сақланиш бўйича тавсиялар берди

Саломатлик

image

Жазирама кунларда қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш турли касалликларни, аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Хўш, инсон танасини бу каби касалликлардан сақлаши учун қандай чораларни кўриши керак? Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча маълумот ҳамда тавсияларни тақдим этди.

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг маълум қилишича, терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши оқибатида юзага келадиган касаллик фотодерматоз деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.

“Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди. Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин. Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин”, дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Элмира Розиқова.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади. Тошмалар жазирама таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади. Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Шунингдек, вазирлик тавсиясида соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш, имкон қадар ёпиқроқ кийиниш, сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

“Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши мумкин. Шу боис препаратнинг қўллаш кўрсатмаларини диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул”, дейилади вазирлик тақдим этган тавсиялар тўпламида.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг