“Sputnik” журналистларига жиноят иши қўзғатилди
Олам
−
01 Июль 5220 2 дақиқа
Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги “Sputnik Озарбайжон” нашрида ўтказган рейди натижасида етти кишини қўлга олди. Бу ҳақда “Oxu.Az” хабар берди.
Маълум қилинишича, қўлга олинганлар Озарбайжон Жиноят кодексининг фирибгарлик, ноқонуний тадбиркорлик ва жиноят йўли билан олинган мол-мулкни қонунийлаштириш моддалари бўйича жавобгарликка тортилмоқда. Икки киши ҳибсга олиниб, яна беш киши жиноий жавобгарликка жалб этилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, 2025 йилнинг февралида Баку Озарбайжон давлат оммавий ахборот воситаларининг хориждаги ва мамлакатдаги хорижий журналистлари фаолиятида паритетга эришиш мақсадида агентлик фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Ушбу қарор Озарбайжон давлат оммавий ахборот воситаларининг хориждаги фаолияти ва мамлакатдаги хорижий журналистларнинг тенглигини таъминлашга қаратилган эди. Бошқача айтганда, Бакуда ишлаётган “Sputnik Озарбайжон” журналистлари сони Россиядаги “AZƏRTAC” журналистлари сонига тенг бўлиши керак эди. Бироқ “Sputnik Озарбайжон” таҳририяти бу қарорга амал қилмади. Ўтган давр мобайнида таҳририят ва ходимлар ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Озарбайжон полицияси “Sputnik Озарбайжон” офисида ўтказган операция чоғида нашрда ишлаётган Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимларини қўлга олганди. Шундан сўнг, Россия ТИВ вакили Мария Захарова россиялик дипломатлар нашр журналистлари билан икки соатдан кўпроқ вақт давомида боғлана олмаганини айтганди.
Live
Барчаси