Пахта тердирмоқчи бўлган раис жаримага тортилди
Жамият
−
03 Октябрь 2019 8676 1 дақиқа
Ўзбекистонда пахта терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун зарурий шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.
Жумладан Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманидаги “Айдын жол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.А. кам таъминланганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун келган фуқарога маълумотнома учун теримга чиқиш шартини қўйган.
Ўрганишлар натижасида қонун бузилгани аниқланди ва маҳалла раиси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан 6 миллион 690 минг сўм миқдорда жаримага тортилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь