Спортчилар Олимпия шаҳарчасида овқат етишмаслигидан норози бўлмоқда

Спорт

image

Спортчилар Париж-2024 Олимпия шаҳарчасида озиқ-овқат етишмаслигидан шикоят қилди. Бу ҳақда “L'Equipe”  хабар берди.

Манбага кўра, ташкилотчилар истеъмол маҳсулотлари ҳамма учун етарли бўлишини таъминлаш учун баъзи турдаги озиқ-овқатларни рационга киритишлари керак. Мисол учун, спортчилар товуқ тухумининг камлиги ва бошқа баъзи маҳсулотларни етказиш тезлигидан шикоят қилмоқда.

Олимпия шаҳарчасида фаолият юритувчи “Sodexo Live” ресторани бу масалани ҳал қилишини билдирди. 

“Биз спортчиларнинг фикр-мулоҳазаларини жиддий қабул қиламиз ва Олимпия шаҳарчасидаги ресторанларнинг сиғимини оширишга, шунингдек, ҳақиқий истеъмолга мослаштириш учун фаол иш олиб боряпмиз. Баъзи маҳсулотлар, масалан, тухум ва товуқ гўштига спортчиларнинг эҳтиёжлари кўплиги учун етказиб бериш ҳажми оширилади. Ўйинлар вақтида спортчиларни овқатланиши учун 600 тонна янги озиқ-овқат етказиб беришга масъул бўлган “Carrefour” компанияси истеъмол ҳажмини ҳисоб-китобга олган ҳолда, режалаштирилган таъминот ҳажмини ошириш масаласини қайта кўриб чиқади”, дейди ташкилотчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпмада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made