Спорт мактаби директори вазирликка кўтарилди
Спорт
−
17 Март 2022
4511Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғиги асосан, Баҳодир Исмоилович Маматназаров Олимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Баҳодир Маматназаров шу кунгача Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–75-сон Фармонига мувофиқ: Туризим ва спорт вазирлиги тугатилиб, унинг ўрнида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуҳакимовни Бош вазирнинг ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Адҳам Икромовни Спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинлаганди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Авазжон Қудратиллаевич Каримов Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси