“Спартак” ўзбек футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Россия Премьер-лигасининг энг номдор клубларидан ҳисобланган “Спартак” ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошевга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “EuroFootbal” хабар берди.

Унга кўра, Россия клуби ўзбекистонлик 22 ёшли футболчига чап қанот ҳимоясини топшириш истагида. Ҳозирда бу позиция тиззасидан жароҳат олган португалиялик Томаш Таварешдан сўнг, узоқ муддатга эгасиз қолиб кетиши мумкин.

Маълумот учун, Йўлдошев 2021 йилнинг августида “Пахтакор”дан Россиянинг “Нижний Новгород” клубига трансфер қилинган. Ўзбекистон вакили россияликларга Transfermarkt порталига кўра, 250 минг еврога тушган.

Шунингдек, у Россия Премьер-лигасидаги биринчи голини дебют мавсумида айнан Москванинг “Спартак” жамоаси дарвозасига киритган.

Футбол мутахассислари “Спартак” скаутлари ўша учрашувдан кейин ўзбекистонлик футболчига қизиқа бошлаганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Спартак Иброҳимҳалил Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг