“Спартак” Остон Ўруновни сотиб юбормоқчи

Спорт

image

Россиянинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновни трансферга қўйди. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.

Манбанинг қайд этишича, Остон Ўруновга Осиё клублари томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Бироқ уларнинг айнан қайси жамоалар эканлиги очиқланмаган

Шунингдек, "Спартак" раҳбарияти 21 ёшли футболчини сотиш учун молиявий имтиёзларга ҳам тайёр. Аммо футболчи ва унинг агенти бошқа клубга ўтишни истамаслиги учун қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Сабаби Остоннинг “Спартак”даги йиллик маоши 600 минг долларни ташкил қилади.

Агар "қизил-оқлар" Ўруновнинг трансфери бўйича ҳеч қайси жамоа билан келишувга эриша олмаса, клуб ярим ҳимоячини ёшлар жамоасига ўтказиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Аввалроқ, Остон Ўруновнинг “Уфа”даги ижара муддати тугаб, “Спартак”га қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, Ўрунов 2020 йилнинг ёзида “Уфа”дан “Спартак”га кўчиб ўтганди. Бироқ “Спартак” сафида ўзини кўрсата олмагач, 2021 йилнинг августида “Уфа”га қайтариб ижарага бериб юборилган эди. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик иқтидор эгасини 700 минг еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Спартак

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг