SpaceX тарихда биринчи марта одамларни қутб орбитасига юборди

Бу қизиқ

image

SpaceX тарихда биринчи марта одамларни қутб орбитаси – Халқаро космик станциядан кўринмайдиган Шимолий ва Жанубий яримшарларга жўнатади. Бу ҳақда экипаж аъзоси Чан Ванг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, миссиянинг асосий мақсадларидан бири 2017 йилда кашф этилган атмосфера ҳодисасини ўрганиш бўлиб, у осмондаги узун ёруғлик чизиғига ўхшайди. Парвоз тахминан 5 кун давом этади.

 “Экипаж Ер атмосферасидан тахминан 400-500 км баландликда ўлчанган STEVE (Кучли иссиқлик эмиссия тезлигини ошириш) феномени билан таққосланадиган доимий эмиссияларнинг яшил бўлаклари ва бинафша рангли ленталарини ўрганади”, дейди SpaceX.

Маълумот учун, SpaceX ҳозиргача инсоннинг 13 та космик парвозини муваффақиятли амалга оширган. Ушбу миссиялар доирасида жами 50 нафар космонавт Ер орбитасига чиққан. Хусусан, компаниянинг Dragon космик кемаси 46 марта Халқаро космик станциядаги астронавтларга муҳим юкларни этказиб бериш учун ишлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг