СOVID-19'га чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин муддати қисқартирилди
Жамият
−
02 Февраль 2022
5220Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган шахслар учун карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, “оmicron” штаммининг яширин даври қисқалигини инобатга олиб, шундай қарорга келинган.
“Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясининг “Оmikron” штаммининг яширин даври қисқалигини инобатга олиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 225110 нафарга етди. Касалланганларнинг 210647 нафари соғайган ва 1571 нафари вафот этган. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга тенг.
LiveБарчаси