Сон Англия чемпионати тарихига кирди
Спорт
−
11 Декабрь 2023
5583“Тоттенхем” ҳужумчиси Сон Хён Мин Англия чемпионати 16-туридан ўрин олган “Ньюкасл”га (4:1) қарши ўйинда пенальтидан гол урди. Бу гол футболчининг жорий мавсум чемпионатдаги ўнинчи голи бўлди.
Шундай қилиб, Сон кетма-кет саккизинчи мавсум АПЛда 10 тадан ортиқ гол урди. Жанубий кореялик футболчи ушбу натижага эришган лига тарихидаги еттинчи футболчи бўлди.
Сонгача бу натижага 11 мавсумда 10+ гол урган Уэйн Руни, шунингдек, Фрэнк Лэмпард (10 мавсум), Серхио Агуэро (9 мавсум), Ҳарри Кейн (9 мавсум), Терри Анри ва Садио Мане (8 мавсум) эришганди.
Таъкидлаш жоиз, Сон Хён Мин АПЛда 100 та гол урган биринчи жанубий кореялик футболчи ҳисобланади.
Форвард 2015/2016 йилги мавсумдан буён “шпорлар” сафида тўп сурмоқда. Умумий ҳисобда футболчи барча мусобақаларда “шпорлар” либосида 388 та ўйинда 154 та гол урган ва 82 та голли узатмани амалга оширган.
“Ньюкасл” устидан қозонилган ғалабадан кейин Постекоглоу шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда қолди. “Шпорлар” 16 учрашувда 30 очко жамғарди. 15 декабрь куни лондонликлар меҳмонда “Ноттингем Форест” билан ўйнайди.